ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Жаҳон туризм ташкилоти (ЖТТ) меҳмонхона бизнеси, туризм йўналишида хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда ЖТТ бош котиби Талеб Рифаи ва Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Самарқанддаги учрашувида келишиб олинди, деб хабар бермоқда Подробно.уз.
Давлат туризм қўмитаси раиси ЖТТ бош котиби билан Ўзбекистонни халқаро туризм бозорида янада танитиш бўйича истиқболли режаларни муҳокама қилди, мамлакатнинг туристик брендини ишлаб чиқиш ва Хитой, Россия, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия туристик бозорларига чиқиш борасидаги маркетинг режаларини муҳокама қилди.
Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистонга ташриф буюрган.