Марказий банк валютани узлуксиз сотиб олишни ваъда бермоқда

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишПункт обмена валют
Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тижорат банкларини жисмоний шахслардан валюта сотиб олиш учун узулуксиз равишда нақд пул билан таъминлаш ҳақидаги низом кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган, “Тижорат банкларини жисмоний шахслардан валюта сотиб олиш учун узлуксиз равишда нақд пул маблағлари билан таъминлаш тўғрисида”ги низом кучга кирди, деб хабар қилмоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Янги ҳужжатда валюта алмаштирув пунктлари орқали аҳолидан валютани узулуксиз равишда сотиб олиш учун тижорат банкларини нақд пул билан таъминлаш тартиби, ҳисоб-китобни амалга ошириш муддати ҳамда рухсат берилган бухгалтерия ўтказмалари белгиланган.

Янги тартиб валюта алмашув пунктлари фаолиятини узлуксиз амалга ошириш, мижозларга ўз вақтида, сифатли хизмат кўрсатиш масалаларини ҳал қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий банки яқин орада Тошкент ва Самарқандда нақд сўм ва доллар олиш мумкин бўлган 55 та банкомат ўрнатиши керак бўлади. Ушбу кунга қадар банкоматлар Олой бозори, Сергели ярмаркаси, Авиасозлар бозори ва Олмазор туманидаги бозорларда ўрнатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0