ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгаришлар ишлаб чиқилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар рўйхати Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан ишлаб чиқарилиб, Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган.
Таклиф қилинаётган ўзгаришлар орасида интернет ОАВлари фаолиятини ойдинлаштиришга қаратилган ва шу билан бирга уларни кучлироқ ҳимоя қилишни назарда тутган чоралар ҳам бор. Масалан, ОАВ тўғрисидаги қонунга “Интернет тармоғида веб-сайт кўрнишида ишлаётган оммавий ахборот воситаси” номли алоҳида банд киритилмоқда.
Янги бандда айтилишига кўра, интернет-ОАВнинг бош саҳифасида унинг номи, давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома номери ва санаси, нашр ҳомийсининг исми, шарифи, бош муҳаррир исми шарифи ва жойлашган манзили кўрсатилган бўлиши керак.
Шунингдек, қонунда биринчи бор ОАВларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тартиби аниқ айтиб ўтилган. Хусусан, ОАВ тўғрисидаги қонуннинг 5 бандини “Давлат журналистларнинг ҳаракат эркинлигини, маълумот олиш ҳуқуқини, хусусий мулк ҳуқуқини кафотлатлайди ва уларни мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатидан ёки ҳаракатсизлигидан ҳимоя қилади дейилган. Ундан ташқари, янги қонун лойиҳасида ОАВлар фаолиятига халал бериш ёки аралашиш таъқиқиланади, дейилган.
Шунингдек, янги қонун давлат ОАВлар фаолиятини турли солиқ имтиёзлари бериш, давлат буюртмалари жойлаштириш, ходимлар малакасини оширишда ёрдам бериш ва бошқа чорларар билан ёрдам беради дейилган.
Шу билан бирга, давлат ёрдами ОАВлар ижодий мустақиллигини чеклаш учун ишлатилмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Бундан буён ОАВларга лицензия бериш муддати 1 ойдан 15 кунга қадар қисқартирилган.
Янги қонунда ОАВларнинг давлат органларидан маълумот олиш ва мансабдор шахслар билан интервью ўтказиш ҳуқуқи янада мустаҳкамланган.
Хусусан, 35-1 бандга кўра, давлат органлари ОАВлар берган сўровномага ёки мансабдор шахслар интервьюсига 7 кун ичида жавоб бериши керак. Рад жавоби берилган ҳолларда у етарли даражада асосланган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, юқорида айтиб ўтилган ўзгаришлар ОАВ фаолияти тўғрисидаги қонунга киритилиши режалаштирилган ўзгаришлардир. Муҳокама давомида уларнинг айримлари ўзгариши ҳам эҳтимолдан холи эмас.