Мирзиёев ҳарбий ўқув майдонига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Мирзиёева с военнослужащими в Каттакургане
Встреча Мирзиёева с военнослужащими в Каттакургане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланган эди. Бугун президент "Каттақўрғон" ҳарбий дала ўқув майдонига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Самарқандга сафарининг иккинчи кунида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг "Каттақўрғон" дала ўқув майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент расмий веб-сайти хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 27 август куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Хабарда айтилишича, президент полигонга бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорликда ўтказган оператив-тактик машқларини кузаиш учун келган.

Бу ерда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ ҳамкорликда ўзаро тактик ҳаракатини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қилиш каби мақсадларга қаратилган оператив-тактик машқлари ўтказилди.

Дастлаб, мазкур дала ўқув майдонида қўшинлар томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир бир-бирига боғлиқ бўлган жами жанговар ҳаракатлар, эпизодлар намойиш этилди. Мазкур ўқув машқларини режалаштиришда бугунги замон жангининг муҳим хусусиятлари ўрганилди, қўлланиладиган энг мақбул қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситалари белгиланди, муҳими ҳарбий хизматчилар маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, яъни зирхли техникалар, артиллерия воситалари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан яқиндан танишдиб, ҳарбий мутахассислар билан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида харбий хизматчилар учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг моддий таъминотини мустаҳкамлаш, дарс жараёнларини янгича усулда олиб бориш, ўқув дастурларини яратиш каби мавзулар кўтарилди.

Шунингдек, ҳарбийларнинг юксак маънавиятли бўлишлари учун юртимизнинг ижодкорлари, адабиётшунос олимлар ва шоирлар билан адабий кечалар, турли учрашувлар ташкил этиш кераклиги қайд этилди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, яъни зирхли техникалар, артиллерия воситалари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан яқиндан танишди.

Янгиликлар лентаси
0