Доллар расмий курси 4200 сўмдан ошиб кетди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу бугун Ўзбекистон вилоятларидаги "қора бозор"ларда доллар курси 7750-7900 сўмни ташкил қилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 29 август санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.

Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 28 сўм 5 тийинга кўп бўлиб, 4210 сўм 35 тийинни ташкил қилади.

Долларнинг давлат курси янгиланди

1 евро қиймати эса 39,73 сўмга ошиб, 4966 сўм 88 тийин деб белгиланди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шу бугун Ўзбекистон вилоятларидаги "қора бозор"ларда доллар курси 7750-7900 сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Марказий банк бошқарувининг "Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарори тасдиқланлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0