ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Тожикистон жануби-шарқида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўн киши, шу жумладан тўрт болакай вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси навбатчи қисмидан олинган хабар асосида.
22 Август 2017, 21:10
"Туман марказини Тоғли-Бадахшон автоном вилояти маркази билан боғловчи Рошткала-Хорог трассасида душанба куни эрталаб Starex русумли микроавтобуснинг ўн нафар йўловчиси ҳалок бўлди", — дейилади хабар матнида.
Навбатчи қисм берган маълумотларга кўра, микроавтобусда 13 киши, шу жумладан, тўрт нафар бола бўлган.
"Олдиндан олинган маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва микроавтобус Шоҳдара дарёсига тушиб кетган", — деб хабар беришган навбатчилик қисмида.
Суҳбатдошнинг айтишича, микроавтобуснинг уч нафар йўловчиси вилоят Қўмитаси штаби ходимлари томонидан қутқариб қолинган.