50 ёшли дурадгор Самарқанддан Тошкентгача югуриб келди

© Flickr / Stefan MunderДорога в Узбекистане
Дорога в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу антиқа марафонни уста Мустақилликнинг 26 йиллиги ва Ислом Каримов хотирасига бағишлашини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Самарқандлик 50 ёшли дурадгор уста бир кишилик марафон уюштирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Регистон майдонида 22 август куни бошланган яккахон марафон 27 август куни Тошкентда  якунланди. Умумий ҳисобда Самарқанддан Тошкентгача бўлган масофани югуриб ўтиш учун 5 кун вақт кетди.

“Мен югуришни ҳар тонгда бошлаб, то кучим тугагунига қадар давом эттирдим. Кунига ўртача 65 км босиб ўтдим. Тунлари дуч келган жойда ухладим, лекин шуни айтиш керак-ки ҳамма жойда менга ёрдам беришга тайёр кўнгилчан ва хушфеъл инсонлар топилди”, — дейди Шокир Аҳроров ўз марафони ҳақида.

Аҳроров айтишга қараганда бу унинг биринчи  тажрибаси эмас. Олдин у велосипедда бутун Ўзбекистонни айланиб чиққан экан. Тошкент, Самарқанд, Темез, Қўқон  шаҳарларида бўлган экан.

“Менинг ушбу ниятимга етишга ёрдам берган барчага миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Бугунги натижамни Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига  ва биринчи президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлайман”, — деди марафончи.

Шокир Аҳроровнинг кейинги мақсади велосипедда Парижгача етиб бориш. Йўналиш аллақачон тузилган, энди уни амалга ошириш керак холос.

Янгиликлар лентаси
0