Қашқадарё вилоятида заъфарон плантациялари ташкил қилинди

© ДаракчиПлантации шафрана
Плантации шафрана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан бир неча ой олдин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга бўлган ташрифи давомида мутахассисларга заъфарон каби ўсимликлар плантациялари сонини кўпайтиришни маслаҳат берган эди.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон ўрмончилик қўмитаси Brand Investment Group қўмитаси билан биргаликда заъфарон (шафран) плантациялари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати.

“Заъфарон иссиқликни ва кучли ёруғликни яхши кўради. Ушбу ўсимлик Ўзбекистон ер ва иқлимий шароитига жуда мос келади. Уни Фарғона водийсида, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида етиштириш мумкин. Заъфароннинг саноат миқдорда ишлаб чиқариш агротехникаси ўзлаштириб олинса ва соҳага фермерлар таклиф қилинса, келажакда самарали соҳага асос солиш мумкин бўлади”, — деб ҳисоблайди қўмитаснинг бош мутахассиси Мансурбек Сатимбоев.

Унинг сўзларига кўра, экиннинг ҳар бир гектаридан йилига 4 килограммгача қимматбаҳо хом ашё олиш мумкин, иккинчи йили – 7-8 кг ва кейинги йилларда эса – 15-16 кг. Жаҳон бозорида заъфароннинг бир килоси 400-1000 долларни ташкил қилади. Заъфарон гуллари нархи эса килосига 2500 – 5000 долларгача етади.

Первоцветы распустились в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда шафран плантациялари ташкил этилади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга бўлган ташрифи давомида мутахассисларга заъфарон каби ўсимликлар плантациялари сонини кўпайтиришни маслаҳат берган эди.

Заъфарон – бу қуритилган заъфарон гулларидан тайёрланган зиравор бўлиб у халқ табобатида ва овқатни хушбўй ва хуштаъм қилиш учун ишлатилади. Қадим замонлардан буён у энг қиммат зираворлардан бири ҳисобланади, чунки бир кг тайёр маҳсулот олиш учун 200 мингта гул барглари керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0