ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Мустақилллик байрами арафасида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тараққиётига муносибҳисса қўшиб келаётган ёш авлодни мукофотлаш тўғрисидаги 5172-сонли қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
“Юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин”, — дейилган қарор матнида.
Хусусан, қуйидаги 6 нафар ёшлар “Дўстлик” ордени ва 31 нафар ёшлар “Шуҳрат” медали билан мукофотландилар.
Эслатиб ўтамиз, “Дўстлик” ордени 1994 йилнинг 5-6 май куни таъсис этилган. Ушбу орден турли Ўзбекистонда яшаётган миллат вакиллари орасида дўстлик, ака-укачилик ва ўзаро келишиб яшашга ўз ҳиссасини қўшган кишиларга берилади.
«Дўстлик» ордени билан
Баратова Мадина Хасановна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Таджиев Одилжон Патихджонович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Тухтаев Хусен Мирзаевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти Кенгаши раиси
Шукуров Элбек Хабибуллаевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
«Шуҳрат» медали билан
Аббасова Меҳриноз Носиржон қизи — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши таъсисчилигидаги «Ёш ижодкорлар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси
Абдурайимов Эргаш Арифджанович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси
Абдурахимов Бегзод Жўрабоевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти Арнасой тумани Кенгаши раиси
Авезов Исломбек Илхамович — Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш бўйича хусусий тадбиркор
Азимов Фаррух Кахрамонович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент темир йўл муҳандислари институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Алижонов Муроджон Иброгимжон ўғли — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти Кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази»нинг «Жасорат» клуби етакчи мутахассиси
Ахунов Жамшид Шодиевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Кенгаши раиси
Ғайбуллоев Аббос Асатович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Жумамуратов Рахат Тлеумуратович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кенгаши раиси
Зикрияев Зокир Мамирович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Исламов Шерзод Халилович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши раиси
Исматзода Раббонаи Самариддин — Самарқанд шаҳридаги «Раббона-Кўзмунчоқ-Текстиль» оилавий корхонаси раҳбари
Қаюмов Лазизжон Бахтиёрович — Навоий давлат педагогика институти талабаси
Қодиров Бекзод Абдурахмонович — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Касаба уюшма қўмитаси оммавий-ташкилий ишлар бўйича йўриқчиси
Қурбонов Ибратбек Ғайрат ўғли — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти Хива тумани Кенгаши раиси
Кутфитдинов Исломбек Илхом ўғли — Наманган шаҳридаги «Имрон текстиль гроуп» хусусий корхонаси директори
Маткаримов Маткарим Сабиржонович — Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Давр торт» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Муродов Умид Абдувалиевич — Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
Нематов Лазиз Алишерович — Бухоро муҳандислик-технология институтининг «Электротехника ва ишлаб чиқаришда ахборот-коммуникация технологиялари» факультети декани ўринбосари
Нормуродова Гулнора Икромовна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти Кенгаши бўлим мудири
Нусратуллаев Абдулхай Шавкат ўғли — Навоий вилояти Кармана туманидаги «Янги авлод текстиль» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Паттаев Хожиакбар Шокир ўғли — Наманган ёшлар марказининг ёш журналистлар тўгараги раҳбари
Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири
Пўлатов Учқунбек Улуғбердиевич — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Кенгаши қошидаги «Ёш тадбиркор» консультатив маркази координатори
Расулов Дониёр Мамазокир ўғли — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «GM O‘zbekiston» акциядорлик жамиятидаги бошланғич ташкилоти етакчиси
Раҳматов Элёр Жумабоевич — Тошкент давлат юридик университети Молия, банк ва солиқ ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
Рахмонова Рохат Мехмоновна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Муборак тумани Кенгашининг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Рустамова Дилрабохон Абдурахимовна — Андижон давлат университети ўқитувчиси
Уткиров Мухриддин Бахриддинович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Нишон тумани Кенгашининг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Шокиров Ботиржон Шухрат ўғли — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани Кенгаши раиси
Шразов Анвар Асаматдинович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази» ташкилий-кадрлар бўлими мудири.