Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишини маълум қилди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти ва қозоқ делегацияси аъзолари Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича эришилган ютуқлар, республиканинг энергетик салоҳияти билан танишишди

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Қозоғистон раҳбари халқаро "ЭКСПО — 2017" кўргазмасининг ўзбек павильонини кўздан кечириш чоғида Ўзбекистонга ташриф буюуриш режаси борлигини маълум қилди. Бу ҳақда uznews.uz хабар қилмоқда.

Ўзбекистон маҳсулотлари Остонадаги ЭКСПО - 2017 кўргазмасида намойиш этилмоқда

Қозоғистон президенти ва қозоқ делегацияси аъзолари Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича эришилган ютуқлар, республиканинг энергетик салоҳияти билан танишишди.

Қуёш панели билан жиҳозланган электромобил концептуал модели ҳамда қуёш панели, махсус турбинали парраклар ёрдамида қуёш ва шамол энергияси орқали ишлайдиган эко-завод макети Нурсултон Назарбоевда катта қизиқиш уйғотди.

Қозоғистон президенти мазкур ишланмалар истиқболли ғоялар эканлигини қайд этди.

Қозоғистон президенти кўргазма бўйлаб ўтказилган экскурсия учун миннатдорлик билдирар экан, яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни режалаштирганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0