АҚШда Ўзбекистон фуқаросини отиб кетишди - у ёрдамга муҳтож

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нэшвилл шаҳарчасида пицца ташувчи бўлиб ишловчи 40 ёшли Дониёр Абдумажитов бош қисмидан ўқ отар қуролдан жароҳат олган ҳолда топилган

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. АҚШ вақти билан 24 августдан 25 августга ўтар кечаси тахминан соат 1:40 ларда АҚШнинг Теннеси штатида ўзбекистонлик фуқарони ўз машинасида ўқотар қурол билан отиб кетишган. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Шаҳло https://www.gofundme.com/helpdoniyor сайтида маълум қилган.

Унинг билдиришича, яқиндагина 40 ёшни қаршилаган Дониёр Абдумажитов бош қисмидан ўқ отар қуролдан жароҳат олган ҳолда топилган. У ҳозирда шифохонада оғир аҳволда ётибди.

 

Дониёр Абдумажитов Green card лотереяси орқали бир ярим ой олдин АҚШга оиласи билан келган. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Дониёрнинг оиласига ёрдам бериш учун ташкил этилган жамғармага ҳозиргача 543 кишидан 36,5 минг долларга яқин маблағ келиб тушган.

Янгиликлар лентаси
0