Деновда йирик тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда

Oбуна бўлиш
2018 йил 1 чорагида ишга тушириладиган фабрика 400 кишини иш билан таъминланиши кўзда тутилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Денов туманидаги "Шохмохкашшоб" агросаноат фирмаси томонидан текстиль фабрикаси қурилиши ишлари бошланди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар қилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион доллар бўлиб, шундан 12,5 миллиони банк кредити бўлса, қолган 7,5 миллион доллари "Шохмохкашшоб" агросаноат фирмаси томонидан молиялаштирилади.

Текстиль фабрикасининг йиллик қуввати 6300 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

2018 йил 1 чорагида ишга тушириладиган фабрика 400 кишини иш билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0