Расмиятчилик ва кўзбўямачиликка йўл қўйган сенаторларга нисбатан чора кўрилади

© Газета.uzЗдание сената Республики Узбекистан
Здание сената Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида расмиятчилик ва кўзбўямачиликка, сохта ҳисоботлар беришга, ўрганилаётган масаланинг туб илдизига етиб бормаслик каби камчиликларга йўл қўйган сенаторларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланган

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида Олий Мажлис Сенати аъзоларининг одоби қоидаларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар бермоқда.

Қишлоқдаги уй - Sputnik Ўзбекистон
Депутат ва сенаторлар аҳоли муаммоларини шахсан ўрганадилар

Унга кўра, эндиликда жойларга чиқиб, аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида расмиятчилик ва кўзбўямачиликка, сохта ҳисоботлар беришга, ўрганилаётган масаланинг туб илдизига етиб бормаслик каби камчиликларга йўл қўйган сенаторларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланган. Сенаторларнинг интернетдаги расмий саҳифаларида фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнидаги одоб-ахлоқ қоидалари янада аниқлаштирилган.

Қўшимча ва ўзгартиш киритиш президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0