Сенаторлар Тўйтепа шаҳрига янги ном беришди

Заседание Сената республики Узбекистан
Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ялпи мажлиснинг кун тартибига Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам киритилган

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни бошланди, деб хабар бермоқда uzbekistan24.uz.

Хабарда билдирилишича, сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга кўра, Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳри, деб ўзгартирилди.

Фемида ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Бахтияр Мирбабаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси этиб сайланди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.

Ялпи мажлиснинг кун тартибига Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам киритилган.

Янгиликлар лентаси
0