"Ты супер! Танцы"нинг ўзбекистонлик қатнашчилари ўқув йилини Москвада бошлашади

© Sputnik / Алексей ТихомировУчастницы конкурса "Ты-супер Танцы" из Узбекистана
Участницы конкурса Ты-супер Танцы из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизларнинг мураббийи Феруза Йўлдошева Sputnik мухбирига қизлар шоуни суратга олиш ишларига қандай тайёргарлик кўришаётгани, кимларни соғинишгани ва Москвада ким билан танишишни орзу қилишлари ҳақида айтиб берди

TOШКЕНТ, 24 август — Sputnik, Ксения Набаткина. "Ты супер! Танцы" халқаро лойиҳасининг ўзбекистонлик иштирокчилари янги ўқув йилини Москвада бошлашади – ҳозирда лойиҳани суратга олиш ишлари авжи қизғин палласида.

Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбекова Бўка шаҳридаги болалар уйи тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Ты супер! Танцы: узбекские участницы просят земляков о поддержке - Sputnik Ўзбекистон
"Ты супер! Танцы" иштирокчилари қўллаб-қувватлашни сўрамоқда

"Ташкилотчилар болалар ўқув йили бошланишини ўтказиб юбормасликлари учун улар шу ерда дарсларга қатнашишларига ваъда беришган", — деди қизларнинг мураббийи Феруза Йўлдошева.

Унинг айтишича, Дурдона ва Моникага сал қийин бўлиши мумкин, чунки улар асосан ўзбек тилида гаплашишади. Бироқ Настя ҳар икки тилда ҳам бемалол гаплаша олади ва дугоналарини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр.

Ҳозирча уларнинг асосий вақти репетиция ва суратга олиш ишларига кетмоқда, лекин улар албатта Москвани томоша қилишни, Қизил майдонда айланишни исташади. Қизлар шунингдек, актриса Анастасия Сиваева ва қўшиқчи Нюша билан танишишни жуда хоҳлашади.

Улар бирпасда Ўзбекистонни, дўстлари ва қариндошларини соғиниб улгуришди. Масалан Моника яқинда турмушга чиққан опасини соғинган.

"Дастлабки кунлари уларга камера олдида озгина қийин бўлди, ҳозир эса ўзларини эркин ҳис қилишмоқда ва ҳаяжонланишмаяпти", — дейди Йўлдошева.

Эслатиб ўтамиз, Sputnik ахборот агентлиги НТВ телеканали ҳамкорлигида МДҲ мамлакатлари болалар уйлари тарбияланувчилари орасида ўтказилаётган "Ты супер! Танцы" кўрик танловида 145 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Sputnik халқаро агентлиги ва радиоси ҳамда НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказиладиган "Ты супер! Танцы" халқаро танлови ота-она қаровисиз қолган, рақсга қизиқувчи болаларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришни мақсад қилган. Лойиҳада қатнашиш ўзини кенг оммага танитиш, мамлакатнинг энг яхши педагоглари билан бирга ишлаш, унутилмас таассуротлар олиш, янги дўстлар ва мухлислар орттириш имконияти демакдир.

Янгиликлар лентаси
0