Бухорода янги уйларга қўшиб, мебель, музлаткич ва телевизор совға қилинди

© uzbekistan24В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома
В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Работакда ижтимоий кўмакка муҳтож 15 нафар фуқарога жорий йилда фойдаланишга топшириладиган уйларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер берилди

TOШКЕНТ, 24 август — Sputnik. Бухоро туманидаги Работак қишлоғида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Ҳовли тўйини нишонлайдиганлар орасида президент совғаси сифатида уй калитини олган 6 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари ва жисмоний имконияти чекланган фуқаро ҳам бор, деб хабар бермоқда uzbekistan24.uz.

Тадбирда ёш оилаларга президент совғаси сифатида ётоқхона мебели, ошхона жиҳозлари, музлаткич, телевизор, чангютгич, кир ювиш машинаси топширилди.

Chevrolet Spark - Sputnik Ўзбекистон
Арзон уй-жойга автомобиль қўшиб берилмоқда

Шу куни Работакда ижтимоий кўмакка муҳтож 15 нафар фуқарога жорий йилда фойдаланишга топшириладиган уйларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер берилди.

Янгиланган намунавий лойиҳалар асосида вилоят қишлоқларида жорий йил охирига қадар яна 200 уй қурилиб, 20 таси эҳтиёжманд оилаларга ажратилади. Ушбу фуқароларга президент совғаси сифатида уйнинг бошланғич бадали тўлангани тўғрисида сертификатлар топширилди.

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти томонидан уй-жойга муҳтож ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган 35 фуқарога тикув машинаси берилиб, касаначилик шартномаси асосида ишга жойлаштирилди.

Боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар 26 нафар фарзандининг суннат тўйи ҳам ўтказиб берилди. Болажонларга ҳомийлар томонидан совға-саломлар топширилди.

Янгиликлар лентаси
0