Самарқанд иқтисодий судларида кадрлар етишмаяпти

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишМосковский городской суд
Московский городской суд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил бошида хўжалик судлари иқтисодий судларга айлантирилганидан кейин Самарқанд вилоятига 11 судя ўрнига 22 судя керак бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Самарқанд вилояти иқтисодий судларидаги 22 иш ўринларидан 15таси вакант бўлиб қолмоқда, деб хабар қилди Nuz.uz нашри.

Охирги вақтда Ўзбекистон суд тизимида жиддий ўзгаришлар қилинди. Хусусан,хўжалик судлари иқтисодий  судларга айлантирилди. Биринчи босқич суд ишлари кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган туман, туманлараро ва шаҳар иқтисодий судларининг ташкил қилиниши яна бир янгилик бўлди.

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

“Тизим ўзгариши яқинда ташкил қилинган иқтисодий судлар кадрлари таркибига ҳам таъсир қилди. Олдин вилоят хўжалик судида 11 нафар судя ишлар эди. Ҳозир уларнинг сони 22 нафарга етди. Лекин ҳозирча фақат  6та ходим ишламоқда, қолган ўринлар вакантлигича қолмоқда. Номзодларни танлаб олиш билан Ўзбекистон Олий судялар кенгаши шуғулланади”, — деди вилоят иқтисодий суди судяси Ариф Нуримов.

Самарқанд шаҳар иқтисодий суди раиси Даврон Эшмуродов айтишига қараганда, шаҳар судидан ташқари яна 7та туманлараро судлар ҳам ташкил қилинган. Масалан, Каттақўрғон туманлараро суди нафақат Каттақўрғондан келиб тушган аризаларни, балким Нарпай ва Пахтачи туманларидан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш билан шуғулланади. Тайлоқ туманлараро суди эса Тайлоқ, Самарқанд ва Ургут туманларидан келиб тушган аризалар билан шуғулланади.

“Олдин тадбиркорлар 130-150 км масофада, вилоят марказларида жойлашган хўжалик судларига мурожаат қилишга мажбур эдилар. Ариза топширилганидан кейин ҳам судга бир неча маротаба қатнашга тўғри келар эди. Энди бундай оворагарчиликка ҳожат қолмади”, — деди Эшмуродов.

Самарқанд вилоятида 1 июндан 14 августга қадар 3452 та иш кўриб чиқилди, улардан 67,4%и вилоят марказидан узоқда жойлашган туманларга тегишли. 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоят хўжалик суди томонидан 13 020та ариза кўриб чиқилган бўлса, 2017 йилнинголти ойида ушбу кўрсатгич 19 280 тага етди.

 

Янгиликлар лентаси
0