Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Oбуна бўлиш
Корхона учувчисиз учар қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади

TOШКЕНТ, 23 август — Sputnik. Учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни янада ривожлантириш ҳамда уларни иқтисодий соҳаларда мақсадли ва тизимли қўллаш мақсадида Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

Полиция ходимлари учувчисиз аппарат билан - Sputnik Ўзбекистон
Учувчисиз аппаратлар полицияга хизмат қилмоқда

Ҳужжатга мувофиқ, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси ҳузурида "Инновацион марказ" илмий-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Корхона учувчисиз учар қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади.

Қурилмаларни ижарага бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитасининг ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш фонди маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар корхонанинг молиялаштириш манбаси сифатида белгиланади.

Корхона буюртмачилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида учувчисиз учар қурилмаларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0