Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой: Андижонда 4 эгизак дунёга келди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЧақалоқлар
Чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги эгизаклар Шаҳрихон туманида дунёга келган. Туман ҳокими оила ҳолидан хабар олган

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Андижоннинг Шаҳрихон туманида тўртталик ўғил эгизаклар дунёга келди. Уларга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой дея исм қўйишди. Янги меҳмонлар дунёга келган оиладан туман ҳокими хабар олди, деб хабар қилди журналист Рустамбек Араббоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Рустамбекнинг ёзишича, чақалоқларни уйғотиб қўймаслик учун суратга олиш ишларини ҳам масофадан туриб амалга оширган.

"Дуо қилинглар, умри билан берган бўлсин. Бугун чақалоқлар 6 кунлик бўлишди", — деб ёзган янгилик муаллифи ўз саҳифасида.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янги туғилган меҳмонларга узоқ умр кўришларини ҳамда ризқли-насибали бўлишларини тилашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0