ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган пара-атлетика бўйича Республика чемпионатида барча вилоятларда 150дан ортиқ спортчилар иштирок этди, деб хабар қилмоқда Паралимпия Ассоциацияси матбуот хизмати.
"Ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — истеъдодли ѐш спортчиларни саралаб олиб, келгуси йили Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиѐ ўйинларида муносиб иштирок этиш", — дейилган Ассоциация хабарида.
Мусобақалар шиддатли баҳсларга бой бўлди. Найза, диск, ядро улоқтириш, узунликка сакраш ҳамда 100-200-400-800 метр масофага югуриштурлари бўйича спортчилар муносиб иштирок этишди.
Ўзбекистоннинг 14 вилояти спортчилари иштирокида бўлиб ўтган мусобақада Тошкент шаҳри жамоаси 12та олтин, 6та кумуш, 5та бронза медаллар билан 1-ўринни эгаллади.
Иккинчи ўрин — 10та олтин, 7та кумуш, 1та бронза медали олган Тошкент вилояти жамоасига, 3 ўрин эса — 8та олтин, 4та кумуш, 11та бронза медалига сазовор бўлган Фарғона вилояти спортчиларига мансуб бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди ва спортчиларга Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси эсдалик совғалари топширилди.