TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. Россия ҳукумати Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилишини маъқуллади. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумотлар расмий интернет порталида жойлаштирилган фармойишда айтилган.
Бош вазир Дмитрий Медведев томонидан имзоланган ҳужжатда Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг бош консуллигини очиш ҳақидаги Россия ТИВ таклифини қабул қилиш кўрсатилган.
Қозондаги Ўзбекистон бош консуллиги ҳудудига Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртистон, Чувашистон, Перм ўлкаси, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульяновск вилоятлари киради.
Татаристон ҳукуматига бош консуллик учун ижара ёки сотиб олиш шартлари асосида хизмат ва яшаш бинолари ажратиш тавсия қилинди.
Айни вақтда Россия ҳудудида Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ва Новосибирскдаги консуллик фаолият кўрсатмоқда.