Ҳиндистон икки қадимий ноёб асар нусхаларини Ўзбекистонга топширди

Директор Национального музея Индии Будха Рашми Мани официально передал Абдулазизу Камилову копии рукописей Бабура "Диван-и-Бабур" и миниатюры "Свадебная церемония принца Дары Шикоха"
Директор Национального музея Индии Будха Рашми Мани официально передал Абдулазизу Камилову копии рукописей Бабура Диван-и-Бабур и миниатюры Свадебная церемония принца Дары Шикоха - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган "Девони Бобур" қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган "Шаҳзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими" миниатюрасининг нусхалари Ўзбекистон Давлат тарих музейидан жой оладиган бўлди

TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақанинг Ҳиндистон билан боғловчи кўп асрлик ва самарали алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.

Мавзолей Чашма Аюб - Sputnik Ўзбекистон
Британия музейи Ўзбекистондан ўғирлаб кетилган тарихий ёдгорликни қайтаради

Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон томони билан Миллий музейда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган "Девони Бобур" қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган "Шаҳзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими" миниатюрасининг нусхаларини Ўзбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.

Экспозиция билан танишиб чиқилгач, Ҳиндистон Миллий музейи Бош директори Будҳа Рашми Мани Ўзбекистон делегациясига юқорида қайд этилган қўлёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Ўзбекистон Давлат тарих музейидан жой олади.

Ҳиндистон Миллий музейи мамлакатнинг асосий тарихий-бадиий хазинаси ҳисобланиб, у қадимги ёдгорликларнинг бой коллекцияси, ўтмишдаги цивилизацияларнинг археология бойликлари ҳамда маданият ва этник хилма-хиллик экспонатларини ўзида жамлаган.

Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади.

Янгиликлар лентаси
0