ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари парвозлари туристлар учун 40%га арзонлашади деб хабар қилди МАКнинг тижорат директори Дилшод Йўлдошев.
"Айни дамда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу соҳани ривожлантириш учун биз кўп сайёҳлар учун жуда катта — 40%гача чегирмалар жорий қилмооқдамиз", — деди Йўлдошев.
Чегирма миқдори йўналишга боғлиқ бўлади. Чегирмалар Европа ва Осиё мамлкатларидан Ўзбекистонга туристик гуруҳлар таркибида ёки якка тартибда йўл олган барча саёҳатчилар учун амал қилади.