ТОШКЕНТ, 21 авг- Sputnik. Бугун 21 август куни Cамарқанд шаҳар халқ депутатлари кенгаши, шаҳарга янги ҳокимни сайлашди.
Рахимов Фуркат Жалолович Самарқанд шаҳрининг янги ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу маълумотни Sputnik мухбирига шаҳар маъмуриятида тасдиқлашди.
Рахимов Фуркат Жалолович бундан олдин Булунғур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Самарқанднинг собиқ ҳокими Рахимов Вохид Санақулович Пахтачи тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Вохид Санақулович 2017 йилнинг 3 февралида Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.