ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров Халқ артистлари клуби раҳбари этиб сайланди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.
Ушбу йилнинг 17 августида бўлиб ўтган йиғилишда “Ўзбекконцерт” раҳбари Азамат Ҳайдаров Халқ артистлари клубига таниқли хонанда Фаррух Зокировни таклиф қилган. Номзод барча иштирокчилар томонидан маъқулланган.
Маданият вазири Бахтиёр сайфуллаевич айтишига қараганда, янги клуб ижод қилаётган ёшлар билан барча йўналишларда иш олиб боради: уларнинг маданияти, саҳнадаги хулқ-атвори, мусиқа ва ашулаларнинг маънавий томонлари ҳам кузатиб борилади. Шунингдек, Халқ аристлари клубда ёшлар билан ўз тажрибалари билан баҳам кўришишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 3 августида бўлиб ўтган учрашувда, президент Шавкат мирзиёев ёш арстистлар билан жиддий ишлаш кераклигини таъкидлаган эди.
“Ушбу клуб аъзолари мунтазам йиғилишиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилиб борса, юқорида тилга олинган камчилик ва муаммоларни ечиш, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимизни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб борса, ўйлайманки, фойдадан холи бўлмасди. Клубнинг энг фаол аъзолари бўлган Халқ артистларини йил якуни бўйича эътироф этиб, рағбатлантириб боришни ҳам йўлга қўйиш лозим”, — деган эди Президент.