Шарқ тароналари - мусиқа ва дўстлик фестивали

Oбуна бўлиш
Самарқандда 25-30 август кунлари “Шарқ тароналари” 11-халқаро мусиқий фестивал бўлиб ўтади. Бу йилги фестивалга дунёнинг 56 мамлакатидан 250 нафар санъаткорлар иштирок этишади.

“Шарқ тароналари” фестивали илк бор 1997 йилда ислом Каримов ташаббуси билан ўтказилган эди. Фестивалнинг асосий мақсади – ўзбек миллий мусиқа санъатини оммавийлаштириш ва сақлаб қолишдир.

“Шарқ тароналари” фестивали ҳар икки йилда бир маротаба Самарқанд марказида Регистон майдонида бўлиб ўтади.

Фестивал фаолияти давомида 90дан ортиқ мамлакат вакиллари унда иштирок этган. Тадбирда энг кўп австриялик, британиялик, мисрлик, франциялик, германиялик, ҳиндистонлик, эронлик, россиялик ва жанубий кореялик мусиқачилар иштирок этган. Қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам доимий равишда мусиқачилар келиб туришади.

Фестивал ҳақида батафсил инфографикамизни томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0