ИИББ мотоциклли ЙПХ нима мақсадда ташкил этилгани хабар қилди

© Drivers.uzДПС на мотоциклах в Ташкенте
ДПС на мотоциклах в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, фавқулодда ҳолатларда ЙПХ ходимлари тирбанд кўча ва одам гавжум жойларга мотоциклда автомобилдан кўра тезроқ етиб келишлари мумкин экан.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тошкент кўчаларида 16 августдан бошлаб мотоциклли ЙПХ ходимлари пайдо бўлди. бугун шаҳар ИИББ ЙПХнинг мотоциклли гуруҳи ҳақида расмий маълумот эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, мотоциклчилар гуруҳига фақат “А” гуруҳ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган инспекторлар танлаб олинганини ва улар икки ой давомида махсус тайёрлов курсидан ўтганини хабар қилди.

Ушбу гуруҳнинг асосий вазифаси — йўл ҳаракатининг етиб бориш қийин бўлган қисмларида, одам гавжум жойларда ҳаракат хавфсизлигини сақлашдир.

Йўлнинг бироқ қисмида ЙТҲ содир бўлса, ёки ишламаётган светофор туманли тирбанд ҳосил бўлса мотоциклчи инспектор автомобилдан кўра тезроқ етиб бориб вазиятни бошқариши мумкин.

Шунингдек, автомобил йўли беркилиб қолган, фавқулодда зарур ҳолларда мотоцклчи инспектор  пиёдалар йўлагидан ҳам ҳаракатланиши мумкин. ЙПХ нозирлари тўрт цилиндрли Honda мотоцикллари билан жиҳозланган. Уларниг тезлиги 180 км га етиши мумкин.

Айни дамда мотоциклчи инспекторлар дивизиони, синов тариқасида фақат Тошкент шаҳрида ишга тушган. Келажакда улар Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0