Ислом Каримов мақбараси қурилиши якунига етмоқда

© Nuz.uzСтроительство мавзолея Ислама Каримова
Строительство мавзолея Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда қурилиш ишлари тўхтовсиз равишда уч сменада олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов мавзолейи қурилиши якунига етмоқда. Айни дамда ташқи пардоз ишлари охирига етиб қолган, фақат гумбаз қисмидда ҳали бироз ишлар бор, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ҳалима Очилова айтишига кўра, мавзолейнинг ички пардоз ишларида ҳиндистонлик усталар ишлашмоқда, улар Ҳиндистондан олиб келинган қимматбаҳо тошларни ўрнатмоқда.

Қолган барча ишлар маҳаллий усталар томонидан амалга оширилмоқда. Самарқанднинг “Усто” бирлашмаси директори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени кавалери Жўрақул Иноятов айтишига қараганда, ёғоч ўймакорлик ишлари Ўзбекистон Халқ устаси Насрулла Соҳибназаров ва Миржалол Асадовлар ўз шогирдлари билан биргаликда ҳамда қўқонлик Усто Муҳаммадааминлар бажаришмоқда.

Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

Ганчкорлик ишларини эса – Ўзбекистон Халқ устаси Мансур Муродов ва Амриддин Нажмиевлар бажаришмоқда. Тошкент халқ амалий санъати экспериментал комбинатида ишлаб чиқарилган майолика ва мозаика нақшларини ўрнатиш Раҳмон Тоҳиров бошчилигидаги бригадага топширилган.

Деворларни безаш ишлари билан Ўзбекистон Халқ устаси Абдуғани Каримов бошчилигидаги 68 кишидан иборат усталар жамоаси бажармоқда.

Мавзолей атрофида ҳам иш қизғин – Ҳазрат Ҳизр масжидни қайта таъмирланмоқда, янги айвон қурилмоқда. Шоҳи Зинда ва Ҳазрати Ҳизр қабристонлари деворлари ҳам янгича кўринишга кирмоқда. Қурилиш ишлари режасига янги таҳоратхона ҳам киритилган.

Қурувчилар мақбарани, Самарқандда 25-30 август кунлари бўлиб ўтдиган, “Шарқ Тароналари” фестивали бошланишига қадар якунлашни режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0