TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Финляндиянинг Турку шаҳридаги террорчилик ҳаракатини марокашлик 18 ёшли йигит амалга оширган, деб хабар бермоқда РИА Новости Рейтер ахборот агентлигига таяниб.
Кеча Финляндиянинг Турку шаҳрида номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган. Полициянинг хабар беришича, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши жароҳатланган.
Хабар қилинишича, ҳужум уюштирган шахс ва яна беш нафар киши ҳибсга олинган.