TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Бекобод шаҳрига ташрифини "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.
Хабарда билдирилишича, корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.
Мазкур комбинат Ўзбекистондаги энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади. 1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндилар қайта ишланади, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.