Кисловодскда "Ўзбекистон" санаториясини таъмирлаш ишлари бошланди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛечение и оздоровление в санаториях
Лечение и оздоровление в санаториях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кисловодск шаҳри раҳбари Александр Курбатовнинг баҳор ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида курорт-шаҳар ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар, хусусан, савдо-иқтисодий ва туристик алоқаларни йўлга қўйиш бўйича баённома имзоланган

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Кейинги 27 йил давомида илк марта Кисловодскдаги "Ўзбекистон" санаториясини таъмирлаш, замонавий бальнеология (минерал сув) бўлими қуриш ва барча тиббий жиҳозларни янгилаш учун маблағ ажратилди, деб хабар берди Кисловодск ахборот портали.

Курорт-шаҳар раҳбари Александр Курбатов ва санатория директори Саидазиз Аъзамхўжаев санаторияда олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишлар билан танишишди.

Шаҳар маъмуриятининг хабар қилишича, Александр Курбатовнинг баҳор ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида курорт-шаҳар ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар, хусусан, савдо-иқтисодий ва туристик алоқаларни йўлга қўйиш бўйича баённома имзоланган.

Яқинда Ставропол ўлкасидаги 26 санатория Россиянинг энг яхши юз санаторияси рўйхатидан жой олганди. Ўлкада жами 134та санатория фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0