TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюради. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ташриф давомида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси ва бошқа турли ташкилотлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, президент ўтган ҳафтада Олмалиқ шаҳрида бўлган, шаҳарда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва бунёдкорлик ишлари билан танишган ҳамда халқ билан мулоқот қилганди.