ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Мактаб ўқувчилари кийими болалар учун қулай бўлиши керак, шунинг учун Финляндияда мактаб формаси таълим тизимида мажбурий ҳисобланмайди. Бу ҳақда Финляндия таълим тизимининг тадқиқотчиси ва илмий ходими Паси Силандер Sputnik Қозоғистон журналистига сўзлаб берди.
Силандер Остона шаҳрига ЭКСПОда иштирок этиш учун келган бўлиб, Финляндия таълим тизими ҳақида батафсил маълумот берди. Қозоғистонда ягона мактаб формаси жорий этилишига изоҳ берди.
"Биз болалар учун ягона форма жорий этилиши ҳақида сўз юритганимизда, авваламбор, ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилишини истаймизми? Болаларга форма кераклиги ҳақида жавоб ноаниқ бўлади. Финляндияда бу умуман йўқ. Чунки ҳар бир бола индивидуалдир. Болалар бир хил эмас. Сиз қайси кийим кийишингиз бу ўзингиз шахсий кўринишингиздир. Агарда ўзингизга қулай бўлган кийим кийсангиз, ўзингизни яхши ҳис қиласиз ва ахборотни яхшироқ қабул қила оласиз. Униформа эса ноқулай бўлиши мумкин, ташқи кўринишингизни бошқача кўрсатиши мумкин ва сиз ҳар доим бу ҳақда ўйлаб юришингиз мумкин", — деди эксперт.
Финляндияда мактаб формасини жорий этиш масаласи ҳам кўтарилган эди. Стандарт шаклдаги мактаб формаси жорий этиш сабаби сифатида бу ҳар хил даромадли бўлган оилалардаги болалар кийинишлари ҳар хил бўлмаслиги ва бу борада турли келишмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун кўриб чиқилган.
Шунингдек, Қозоғистонда униформа болаларни интизомли қилади ва ўқишга жиддий муносабатда бўлиш ва таълим жараётган ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги фикрга эксперт Паси Силанедер қисқа "йўқ" деб жавоб берди.
Финляндия таълим тизими дунёда энг яхши деб тан олинган. Финляндияда ўрта таълим, олий таълим ҳам бепулдир. Ўқувчилар деярли уй вазифаларни қилишмайди, баҳолар олишмайди, ўқув жараёни эркин тарзда амалга оширилади. Мактабларда стандарт парта ва стуллар ўрнига диван ва ноанъанавий юмшоқ ўриндиқлардан фойдаланилади.