ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Илгарироқ Самарқанд шаҳрининг марказида — "Регистон" майдони яқинида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Айни вақтда ҳайкалнинг устига оқ мато ёпиб қўйилган, майдон атрофида музей ва хиёбон барпо этиш ишлари ҳали якунига етгани йўқ. Ҳайкал қад ростлаган ҳудудда шу кечаю-кундузда қурувчилар плитка тахлаш ва бошқа ободонлаштириш ишларини амалга оширишмоқда.
Ислом Каримов дафн этилган Шоҳи Зинда қабристонида ҳам мавзолей қурилиши ишлари авжида. Мавзолей атрофида яшил томли беседкалар қурилмоқда.
© Фото очевидцаПодготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Самарканде
Подготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Самарканде
© Фото очевидца
Самарқандда шунингдек, иккинчи трамвай линиясини қуриш ишлари ҳам давом этмоқда.
Шаҳар 1 — сентябр Мустақиллик байрамини янада чирой очиб кутиб олишга ҳозирлик кўряпти.
© Фото очевидцаЖенщина полет траву
Женщина полет траву
© Фото очевидца