Бангладеш ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи сув тошқинлари сабабли қолдирилди

© REUTERS / Mohammad Ponir HossainНаводнение в Бангладеше
Наводнение в Бангладеше - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бангладеш ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи номаълум муддатга қолдирилди

TOШКЕНТ, 17 август — Sputnik. Бангладеш ТИВ раҳбари Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатда юз берган тошқинлар сабабли қолдирилди.

Алам республикага эртага ташриф буюриши белгиланганди.

"Ўзаро келишувга кўра Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар бўйича давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегациянинг 2017 йил 18 августга белгиланган Ўзбекистонга ташрифи кейинроқ муддатга қолдирилди. Ташрифнинг аниқ санаси дипломатик каналлар орқали аниқланади", — дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Бангладеш делегацияси Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида музокаралар ўтказиши лозим эди.

Шунингдек, Аламнинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилганди.

Ҳозирда Бангладешда кучли жала юз бериши оқибатида сув тошқинлари содир бўлди. ОАВ хабарига кўра, табиий офат оқибатида камида 27 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0