ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Самарқанд шаҳрининг марказида "Регистон" майдони яқинида Ўзбекистон Биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилди Uznews.uz.
Ҳайкалнинг ёнида музей ва хиёбон барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, куни кеча Тошкент Фотосуратлар уйида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ҳамда унинг портретини яратиш бўйича ижодий танлов натижаларига бағишланган бадиий кўргазма очилгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов ҳайкаллари Тошкент ва Қарши шаҳарларида ҳам ўрнатилади.
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли