Марказий банк 50 минг сўмлик пулнинг муомалага чиқарилиши бўйича шарҳ берди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Банкнинг билдиришича, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда августда 50 минг сўмлик муомалага чиқади

Марказий банк сайтида эълон қилинган шарҳда айтилишича, миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш республикада сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Банкнинг билдиришича, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек, мазкур амалиёт нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш ҳамда банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар шу йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0