Қотиллиги учун 20 йилдан буён қидирилаётган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, у 1996 йилда бир гуруҳ шахслар билан талончилик жиноятини содир этиш вақтидаги қотилликка алоқадор

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Бундан 20 йил илгари содир этган жинояти учун қидирувда бўлган 46 ёшли ўзбекистонлик шахс Россиянинг Калининград вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Калининград вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро қидирувда бўлган ушбу шахснинг яширинган манзили тезкор тадбирлар чоғида аниқланди. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, у 1996 йилда бир гуруҳ шахслар билан талончилик жиноятини содир этиш вақтидаги қотилликка алоқадор.

Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0