ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Франциянинг Michelin концерни келажак автомобил ғилдирагини тақдим этди. Янги ғилдирак бугунги шиналарга қараганда бир неча муҳим устунликларга эга.
Michelin VISION ҳам шина ҳам диск вазифасини ўтайди. Ичида ҳаво бўлмагани туфайли у тешилмайди. Устки резина қатлами ейилиб кетса уни 3d принтерда қайтадан чоп этиш мумкин. Ва тўртинчиси, қиш келганда унинг устига қишги шина сурати чизиб олинса бўлди, тўлиқ алмаштириш керак эмас.
Янги шинанинг номи Michelin VISION бўлиб у бир вақтнинг ўзида ҳам шина ҳам диск вазифасини ўтайди. Ғилдиракнинг асоси ўргимчак ини шаклидаги мустаҳкам сеткадан иборат бўлиб, унинг устки қатламида резина қоплами бўлади.
Ғилдирак замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг устки қатлами ейилиб кетса, махсус устахонада 3d принтер орқали қайтадан чоп этилиши мумкин.
Michelin хабарига кўра, бугунги кунда бир дона автомобил шинаси ишлаб чиқариш учун 35-38 литр нефт керак бўлар экан. Устига устак, яроқсиз ҳолга келган автомобил шиналари эса мусорга айланиб ер шарига улкан экологик зарар келтирар экан.
Michelin компанияси таклиф қилаётган янги шина юқоридаги экологик муаммоларни муваффақиятли ҳал қилади ва уни тез тез янгилаш талаб қилинмайди. Янги ғилдирак таркибида апелсин цедраси, бамбук, меласса, ёғоч ва натурал каучук каби органик моддалар бор. Улар ўзидан таксик моддалар чиқармайди ва экологик тоза.