Ўзбекистонда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг август ойи Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилиниши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Ўзбекистонда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Абдулла Қодирий боғида ҳашар - Sputnik Ўзбекистон
Умумхалқ Наврўз ҳашарида 22 миллион киши иштирок этди

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг август ойи Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилиниши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган.

Ўзаро меҳр-оқибат ва саховатни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, мустақилликнинг йигирма олти йиллик шодиёналарини муносиб кутиб олиш ҳамда нишонлаш каби мақсадлар ифодаланган ҳужжатда ойлик доирасида ҳамда ҳашар кунлари амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0