АҚШ сенати вакиллари меҳнат миграцияси соҳасидаги ислоҳотлар билан танишишди

© Facebook / Ministry of Labour of the Republic of UzbekistanВстреча представителей Министерства занятости и трудовых отношений республики Узбекистан с делегацией Комитета Сената США по международным отношениям
Встреча представителей Министерства занятости и трудовых отношений республики Узбекистан с делегацией Комитета Сената США по международным отношениям - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси вакили жаноб К.МакКари Америка томони ўзбекистонлик ёш мутахассисларнинг Қўшма Штатларда ўқиши масаласида қўллаб-қувватлашини билдирди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси вакиллари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлишди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Делегация агентства миграции Узбекистана совершила визит в Новосибирск - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги ўзбек мутахассислари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

Учрашув доирасида Давлат Меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи Б.Шаҳриёров АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси вакилларига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Халқаро муносабатлар ва халқаро меҳнат ташкилоти билан ишлаш шуъбаси бошлиғи Б.Алимухамедов АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси делегациясини одам савдоси, мажбурий меҳнат масалаларининг олдини олиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлашга қаратилган қонунчилик меъёрлари билан таништирди.

АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси вакили жаноб К.МакКари АҚШда хорижий стажёрларнинг техник ўқувини ташкил этиш бўйича амалий тажриба мавжудлигини айтиб ўтди. У Америка томони ўзбекистонлик ёш мутахассисларнинг Қўшма Штатларда ўқиши масаласида қўллаб-қувватлашини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0