Ислом Каримов портретини яратиш бўйича ўтказилган ижодий танлов ғолиблари аниқланди

© SputnikВыставка портретов Ислама Каримова в Ташкенте
Выставка портретов Ислама Каримова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринга Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Баҳодир Жалолов сазовор бўлди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Кеча Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ҳамда унинг портретини яратиш бўйича ижодий танлов натижаларига бағишланган бадиий кўргазма очилгани ҳақида хабар бергандик.

Фотовыставка в память об Исламе Каримове открылась в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи президент шарафига фотокўргазма ўтказилди

Кўргазма доирасида Биринчи Президентнинг портретини яратиш бўйича ўтказилган ижодий танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди, деб ёзади uz24.uz.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринга Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Баҳодир Жалолов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Зебинисо Шарипова ва учинчи ўрин Мақсуд Қосимовга насиб этди.

Кўргазма экспозициясидан жой олган "Ислом Каримов ғаллазорда", "Ислом Каримов ёшлар даврасида", "Саид Аҳмад ва Ислом Каримов", "Ислом Каримов санъаткорлар даврасида", "Ислом Каримов ҳарбийлар даврасида", "Ислом Каримов ва Владимир Путин", "Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев" каби қирққа яқин сараланган суратларда Ўзбекистон Биринчи Президентининг сермазмун ҳаёти ва фаолияти акс этган.

Янгиликлар лентаси
0