ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Эллик минг сўмлик купюрани чиқаришдан асосий вазифа — одамларнинг сўмга жамғариш функциясини қайтаришдир, деб айтган молиячи Александр Давлетов янги банкнотанинг афзалликлари ҳақида "Уз24уз" нашрига берган интервьюсида.
Эксперт шунингдек, янги купюра туфайли савдо субъектларининг транзакциявий харажатлари, пуллик хизматлари ва банклар камаяди, дея қўшимча қилган.
Давлетовнинг фикрича, янги купюра бозордаги нархларга ҳам, доллар курсига ҳам таъсир кўрсатмайди.
"Доллар курси "қора" бозорда купюра масштабини эмас, балки бутунлай бошқа факторларни аниқлайди", — деб қўшимча қилган эксперт.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Марказий банки 2017 йилнинг 22 августидан бошлаб қиймати 50 минг сўм бўлган банкнот кўринишдаги янги пул белгилари муомалага чиқарилиши ҳақида хабар қилган эди.