Мирзиёев: агар одамларни энг катта қадрият қилиб юқорига қўймасак, биз хато қилаверамиз

Oбуна бўлиш
Президент асосий эътиборини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида муҳим йўналишлар бўйича ўз тавсияларини билдирди

ТОШКЕНТ, 14 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига уюштирган ташрифи чоғида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар билан учрашув ўтказди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда

Ушрашув ҳақида кўрсатув Uzbekiston 24 телеканали орқали намойиш қилинди.

Президент ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида муҳим йўналишлар бўйича ўз тавсияларини билдирди.

Президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг, Тошкент вилоятига иккинчи бора ташриф буюрган Мирзиёев мавжуд муаммолар хусусида танқидий фикрларини билдириб ўтди.

"Одамларни эркин яшашга ўргатишимиз керак, одамлар билан ҳисоблашишга мажбур қилишимиз керак. Агар одамларни энг юқори поғонага қўймасак, биз хато қилаверамиз. Туманнинг тўртта раҳбари худди ҳокимга ўхшаб жавоб беради. Олмалиқ шаҳар прокурори, ҳокими, ички ишлар органи, солиқ органи раҳбари шу туманда ишламайди, яшамайди. Олмалиқда 120 минг аҳоли бўлса, тўртта раҳбар бўлиб-бўлиб олади. Маҳалла, кўчаларни бўлиб, ўшанинг ўртасига бориб, давлат уй беради, квартира беради, улар ўша ерда ётади. Ўша ерда нафас олади. Свет бўлса свет билан яшайди, свет бўлмаса, светсиз яшайди. Йўл бўлмаса, йўлсиз яшайди. Сув бўлмаса, сувсиз яшайди. Нонининг қимматлиги, бозори қимматлиги, гўштидаги ноизсофсизликларни сезиб, ўша ҳид билан яшаса, мен командамга қабул қиламан, бўлмаса қабул қилмайман", — дея таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев.

Президент, шунингдек, энди 3 ойда бир марта туман раҳбарлари 100 % хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг шароити билан танишишлари ва уларни қайд этиб боришлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

"Шу 3 ой ичида ҳар бир раҳбарни шахсан ўзим қабул қиламан. Нима учун? Тўғри қарор қабул қилиш учун. Бир сўм пулни тўғри ишлатиш учун", деди президент Мирзиёев.

Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод тумани собиқ ҳокими Олмалиққа ҳоким бўлди
Олмалиқ шаҳри бугунги кунда нафақат ичимлик суви, балки техник сув билан ҳам таъминланмаган.

"Сариқ касал кўпайгани нима учун? Шифохона ишламасин, лекин сувни тозаламасак, ҳеч қачон сариқ касал тўхтамайди. Канализация бўлмаса, инфекция давом этса, болалар соғлом бўлмайди", деди президент.

Раҳбарлар, ҳокимлар ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев 99 фоиз раҳбарларни Тошкентга ташқаридан олиб келганини таъкидлади.

Олмалиқдаги ҳозирги шароит қониқарли эмаслигини алоҳида қайд этган Шавкат Мирзиёев шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгартирилишини маълум қилди. "Ибн Сино" маҳалласида арзон типдаги 10 та 9 қаватли уйлар, супермаркетлар, болалар боғчаси қурилади. Бу уйларнинг баҳоси 120 миллион сўмдан 140 миллион сўмгача бўлади. Маҳалладаги шаҳар болалар шифохонаси қайтадан тўлиқ реконструкция қилинади, замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

"Аҳмад Яссавий" маҳалласида бозор, бино ва иншоотлар қайта қурилади. Бу ерда 2 та бозор 1 йилда қурилиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Ўзбекистон президенти Олмалиқ шаҳрида қурилиши кўзда тутилаётган янги ижтимоий объектлар ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, шунингдек, шаҳар марказининг 5-2 массивида қад кўтараётган 7 қаватли арзон уйларни қуриш жараёни билан танишди ва аҳолини 2-3 хонали уйлар билан таъминлашга қаратилган ушбу лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0