ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкент давлат техника университетида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитиш элементларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун қабулни амалга ошириш ҳақида эълон қилинди.
Шу сабабли Университет сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш истагини билдирган фуқароларни ўқишга таклиф этади. Ҳужжатлар 2017 йил 20 августгача қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистондаги 15та олий ўқув юртида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.