"Ўзбекистон - умумий уйимиз"- Фарғонада дўстлик фестивали бўлиб ўтмоқда

"Ўзбекистон - умумий уйимиз"- Фарғонада дўстлик фестивали
Ўзбекистон - умумий уйимиз- Фарғонада дўстлик фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳар бир халқнинг маданияти, тили, миллий қадриятларини сақлаб қолиб келажак авлодларга еткизиш учун барча шароитлар яратилган. Миллатлар ва динлар аро ҳамжиҳатлик ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Маълумки Ўзбекистонда турли миллат вакиллари ўзбек халқининг ташвишу қувончларига шерик бўлиб, урф-одатлари чамбарчас боғланган ҳолда, яшаб келмоқда.

"Ўзбекистон — умумий уйимиз" — дўстлик фестивали ана шундай анъаналарни сақлаб қолиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган.

Мустақиллик байрами арафасида Фарғона вилоятининг бир неча шаҳар ва туманларида дўстлик фестиваллари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон туманида, Тошлоқ туманидаги 35-умумтаълим мактабида, Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи саҳнида, бўлиб ўтган тадбирларда тадбирда рус, татар, яҳудий ва бошқа миллий маданий марказлар, уларнинг қошидаги бадиий жамоалар ва кенг аҳоли вакиллари иштирок этди.

Фестивалда рус ва яҳудий миллий маданий маркази вакилларининг истеъдодлари хонандалари томонидан Ватанга муҳаббат тараннум этилган тароналар янгради. Айниқса, татар миллий маданий маркази қошидаги "Кубалягем" ансамбли ижросидаги чиқишлар юртдошларимизга манзур бўлди. Ўзбекона оҳанглар барчани рақсга чорлади.

"Ўзбекистон — умумий уйимиз" фестивали вилоятда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар иштирокида турли ҳудудларда давом этмоқда.

"Ўзбекистон - умумий уйимиз"- Фарғонада дўстлик фестивали
 Ўзбекистон - умумий уйимиз- Фарғонада дўстлик фестивали - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон - умумий уйимиз"- Фарғонада дўстлик фестивали
Янгиликлар лентаси
0