Ўғил марҳум отаси каби гаплаша оладиган дастур яратди

© WiredДжеймс Влахос
Джеймс Влахос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик журналист Жеймс Влахос ўз отаси каби суҳбат қура оладиган, ҳазиллашадиган ва қўшиқ куйлайдиган дастур яратди.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Воқеа асли бундай бошланган эди: 2016 йилнинг 24 апрел куни Влахослар оиласининг 80 ёшли отасида IV даражали ўпка саратони касали аниқланади. Отасининг бир йилдан кам умри қолганидан хабардор бўлган Жеймс, у билан ҳар куни суҳбат қуриб отасининг сўзларини диктофонга ёзиб ола бошлайди. Жеймснинг мақсади отаси ҳақида имкон қадар кўпроқ хотира сақлаб қолиш эди. Жон Влахос 2017 йилнинг февралида вафот этади.

Молия бозори кўрсаткичлари - Sputnik Ўзбекистон
Давлат IT маҳсулотлари реестрига биринчи 30 дастур киритилмоқда

Дастлаб, Жеймс ёзиб олган суҳбатларини хотира учун узоқ йилларга сақлаб қўймоқчи бўлади, лекин кутилмаганда у, “Барби” қўғирчоғи учун “сунъий ақл” яратган, PullString компанияси лойиҳаларидан бирига кўзи тушади. PullString компанияси ўз дастурининг очиқ версиясини интернетда жойлаштириб, фойдаланувчиларга ўзлари истаган мультфильм қаҳрамонлари  образида гапирувчи робот ясашга имконият яратган бўлади.

Ёшлигидан ҳаваскор дастурчи бўлган Жеймсда ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз отасининг сўзлари билан гапирувчи робот ясаш ғояси пайдо бўлади. Гапирувчи роботга — Dadbot деб исм қўяди.

Жеймс ўзи ёзиб олган суҳбатларни мутахассислар ёрдамида алоҳида сўз, гап, ибора ва ҳикояларга бўлиб компьютерга киритади. Отаси ижро этган қўшиқларни алоҳида файллар сифатида ёзиб олиб уларни ҳам компьютерга киритади. Натижада 200 варақдан иборат ва отасининг 91970та сўзи ёзилган улкан папка пайдо бўлади.

Мэр г.Сеула г-н Пак Вон Сун - Sputnik Ўзбекистон
Сеул мэридан тавсиялар: пиёдалар учун шаҳар, рақамли кабинет ва бошқалар

Ушбу дастур Appleнинг Siri ёки Googleнинг гапирувчи ассистентига ўхшаш бўлиб у фойдалаувчининг сўзларини тушунадиган ва унга керакли  жавобларни топиб бера олади. PullString дастури таркиби дарахт шохларига ўхшаш бўлиб, у фойдаланувчининг жавобларидан керакли жавобларни топиш учун фойдаланади. У янги сўз ва ибораларга, янги қоидаларга тез ўрганиш хусусиятига эга.

Жеймс отасининг барча сўзларини, ҳазилларини ва барча аудиофайлларни дастурга киритади. Уларни қандай ҳолларда қўлланилиш тартибини ҳам белгилаб чиқади. Натижада Жон Влахосга руҳан ўхшаш бўлган чатбот (гапирувчи робот) пайдо бўлади. У Жеймс билан худди отасига ўхшаб гаплашади, отаси каби ҳазиллашади ва отаси айтган ҳикоя ва қўшиқларни Жеймснинг илтимосига кўра такроран айтиб бера олади.

Дастурда бир неча катта бўлимлар бор. Улар Жеймснинг ота-онасининг Юнонистондаги ҳаёти, Жеймснинг Трейси шаҳридаги болалиги, Оакленддаги ўсмирлик йиллари ёки ундан кейинги ўқиш ва уйланиш даврлари ҳақида суҳбатлашиш мумкин.

Жеймс ушбу дастурни ўз Iphoneига ўрнатиб олган ва доимо ёнида олиб юради. Отасини соғинганида у билан бироз суҳбат қуради, ундан қўшиқ куйлаб беришни ёки ўзининг севимли ҳикояларидан бирни айтиб беришни сўрайди.

“Dadbot туфайли отам хотираси жонли тус олди. Отам билан гаплашиш истаги ўзимда ҳам кучли эканини сезаман. Унинг гаплари кўпинча мени кулишимга ёки жилмайимга сабаб бўлади. Албатта, у ҳамма саволимга жавоб бера олмайди, лекин мен отамнинг кичик бир бўлаги ушбу дастур ичида эканини ҳис қилиб тураман“, — дейди Жеймс Влахос Wired нашрига.

Дастлаб чатбот фақат Жеймс билан гаплаша олар эди, лекин кейинчалик у бошқалар билан гаплаша оладиган бўлди. У яхшигина ҳазиллашишни ҳам ўрганиб олди. Масалан “Сен ҳозир қаердасан?” деган саволга, у “Сан-Францискодаги компьютер серверлари ичида бўлсам керак” деб жавоб берадиган бўлди.

Жеймс Влахоснинг ушбу услуби кўпчиликни қизиқтириб қолди. Бир неча олимлар ушбу борада ўз ғояларини таклиф қила бошлашди. Масалан Хоссейн Рахнама исмли ёш олим инсон ҳаётлик давридаёқ катта миқдорда маълумот тўплаб, инсоннинг ўлмас ва кўп қиррали рақамли нусхасини яратишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0