Қуёш батареялари самарадорлиги бўйича янги рекорд ўрнатилди

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишҚуёш батареяси
Қуёш батареяси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Перовскит минерали ёрдамида ясалган қуёш батареясининг самарадорлик коэфиценти 23,9 %ни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бельгиялик олимлар Перовскит минерали асосида янги турдаги қуёш батареялари ишлаб чиқаришди. IMEC маркази олимлари томонидан яратилган қуёш батареясининг самарадорлик коэфиценти 23,9 %ни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда CleanTechnica саҳифаси.

Бу ушбу соҳада ўрнатилган янги рекорд бўлди. Бунинг учун бельгиялик олимлар перовскитни кремний ёрдамида ўзгартиришди. Олимлар ҳосил бўлган қопламанинг устки қатламининг тузилишини ўзгартиришди ва қуёш нурларини акс этиш хусусиятини камайтиришди.

Выставка Смотрите, это — НАНО! - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқда қуёш батареялари ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

Табиий перовскит кристалл кўринишдаги минерал модда бўлиб табиатда кам учрайди, лекин уни сунъий йўл билан синтез (ҳосил) қилиш нисбатан осон ва арзондир. Қуёш батареялари ишлаб чиқаришда у кремнийдан ҳам арзонга тушади. Агар бундай қуёш батареялари оммавийлашиб кетса, улардан олинадиган энергия қиймати бир неча баробар арзонлашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, энг самарадор қуёш батареялари космик кема ва спутникларда ишлатилади. Уларнинг самарадорлиги маиший қуёш батареяларидан 2-2,5 баравар ортиқ, лекин уларнинг нархи ҳам жуда қиммат. Бугунги кунда оммавий қуёш батареялари самарадорлиги 17-18 %ни ташкил қилади.

Яна бир қизиқ янгилик, АҚШнинг Джордж Вашингтон универститети инженери каскадли қуёш батереяси модули яратди. У электр ишлаб чиқаришда қуёш нурининг ҳар бир спектридан фойдаланади ва натижада унинг фойдали иш коэфиценти 44,5%ни ташкил қилди. Лекин оммавий ишлаб чиқаришда ушбу батарея ўта қимматга тушар экан.

Янгиликлар лентаси
0