ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ушбу кунларда Иссиқ-кўлда дам олаётган сайёҳлар қор қоплаган пляжлар акс этган видеолавҳа суратга олишди.
Дам олувчилар айтишига қараганда, 30 даражали иссиқдан кейин кучли ёмғир ва жала ёққан, кейинчалик у қорга айланган.
"2017 йил 12 август. Бунга ҳеч ким ишонмайди… Иссиқ-Кўлга ҳақиқий қиш келди… Ҳаво ҳарорати 15-16 даража", — дебь изоҳ берган видеолавҳага дам олувчи киши.
Синоптиклар айтишига қараганда, Иссиқ-Кўлда ёз ойида қор ёғиши — бу жуда кам учрайдиган ҳолат экан, лекин бўлиб турар экан. Бунинг сабаби Иссиқ-Кўлнинг тоғли чўққилар қуршовида жойлашганлиги экан. Шунинг учун бу ерда баъзан ёзда ҳам қор ёғиши мумкин экан.