ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. АҚШнинг Виргиния штати полицияси Шарлоттсвилле шаҳрида миллатчилик тарафдорлари ва қаршилари намойишларидан кейин уч кишини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Полиция хабарига кўра, намойиш вақтида Оҳайё штатининг 20 ёшли фуқароси енгил автомобилни катта тезликда намойишчилар устига йўналтирган. Оқибатда бир киши қурбон бўлган 34 киши тан жароҳати олган.VIDEO: Car slams into group of people during protests in Charlottesville, Virginia; reports of serious injuries (Vid: Rebelutionary_Z) pic.twitter.com/Gf5qMf64u9
— BNO News (@BNONews) August 12, 2017Жиноятни содир этган Джеймс Алекс Филдс одам ўлдиришда ва тан жароҳати еткизишда айбланмоқда.
James Alex Fields, Jr. 20, of Ohio, has been charged in the fatal wreck in Charlottesville, Va. https://t.co/wOgB4b0Tvt pic.twitter.com/SAQldyFEez
— CBS News (@CBSNews) August 13, 2017
Ушбу воқеадан икки соат ўтиб шаҳар Ғарбида полиция вертолёти қулаб тушиб икки нафар полициячи қурбон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Шарлоттсвилле шаҳри маъмурияти шаҳардаги "Эмансипация боғи"дан Конфедерация армияси генерали Роберт Эдвард Лининг ҳайкалини олиб ташламоқчи бўлган. Бунга шаҳардаги миллатчи ташкилотлар вакиллари қарши чиқиб, тунда машъалали намойиш ўтказишган.
Устига устак бошқа штатлардан ҳам "Ку-клус-клан" ва неонацист ташкилот вакиллари шаҳарга оқиб кела бошлаган эди.Айни дамда Шарлоттсвилледа 2 мингдан 6 минггача "ультра ўнг" қарашларга эга бўлган фуқаролар тўпланган. Шундан сўнг Шарлоттсвилле ҳукумати шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилган ва коммендант соати киритишга мажбур бўлган.